Беҳзод Ҳошимовдан “Иқтисод ва ҳуқуқ - халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари” мавзусида семинар-тренинг

Беҳзод Ҳошимовдан “Иқтисод ва ҳуқуқ - халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари” мавзусида семинар-тренинг

     2019 йил 17 декабрь куни соат 17-00 да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент давлат юридик университетидаги бошланғич ташкилоти қошида ташкил этилган TEDxTSUL клубининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тошкент молия институти иқтидорли талабалари ва институтда ташкил этилган “Ёш иқтисодчи” иқтидорли талабалар тўгарагининг координаторларидан бири У.Зайнутдиновалар ҳам иштирок этдилар.

 

     Бу галги лойиҳа меҳмони Беҳзод Ҳошимов - иқтисодчи, Висконсин университети (АҚШ) доктаранти бўлди. У “Иқтисод ва ҳуқуқ - халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари” мавзусида семинар-тренинг ўтказди. Унда бозор иқтисодиёти тизимини тавсифлашда тадбиркорнинг шахсий манфаатлари, унинг хоҳиш-иродаси ва онгидан қатъий назар, бутун жамият учун иқтисодий фойда олишга олиб келиши тўғрисида ўз қарашларини таклиф қилди. Бунда асосий иқтисодий эркинликларни: фаолият соҳасини танлаш эркинлиги, қарорлар қабул қилиш эркинлиги, рақобат ва савдо эркинлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 

 

17:05 / 2019-12-23
Success helper
Success warning